Янгиликлар 2018 йил
18.04.2018 12:46:00

Бугун "Спорт клуб" онлайн дастурининг иккинчи сони эфир юзини кўради

Бугун "Sport" телеканалида ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва “Sport” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси ҳисобланган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини - футболга бағишланади. Кўрсатувнинг бугунги сонида ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти мухлислар саволларига жавоб қайтарадилар.

Дастур давомида шунингдек, чарм тўп иҳлосмандлари билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, Миллий ва Олимпия терма жамоаси фаолияти, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш каби масалаларга эътибор қаратилади. 

Ҳафта давомида "Sport" телеканали ва ЎФАнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига мухлислар томонидан кўплаб мурожатлар келиб тушган. Бугунги дастурда мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишади. 

Мазкур очиқ мулоқотни бугун, 18 апрель куни, соат 18:00 дан бошлаб "Sport" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.