Янгиликлар 2018 йил
17.04.2018 21:21:00

"Локомотив" учун ҳам Осиё чемпионлар лигаси якунланди

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ОЧЛнинг сўнгги 6-тури доирасида Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Ҳамюртларимиз нимчорак финалга йўл олиши учун учрашувда ғалаба қозонишлари талаб этиларди. Афсуски, баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва шу тариқа "Локомотив" мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тугатишга мажбур бўлди.

ОФК Чемпионлар Лигаси-2018
Гуруҳ босқичи / 6-тур

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон) 1:1 
Бош ҳакам: Ко Ҳюнг Жин (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Чае Санг Ҳёп (Жанубий Корея)

Голлар: Табризи 25, - 0:1. Ислом Тўхтахўжаев 90, - 1:1. 

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (19.Ҳусниддин Ғофуров, 79), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (77.Диер Туропов, 65), 88.Игорь Йелич.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Юлдашов, 8.Шерзод Каримов, 23.Идрис Бикмайкин, 99.Чо Сук Жае

"Зоб Аҳан" - 12.Муҳаммад Рашид Мазаҳери, 34.Милад Фахриддини, 33.Саттари, 88.Ҳамид Буҳамдан, 6.Холид Шафиеи, 2.Муҳаммад Нежадмаҳди, 5.Гиорги Гвелсесиани, 7.Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (8.Хададифар, 90), 11.Муртазо Табризи (10.Раҳмони,  69) 3.Муҳаммадзода, 99.Кирос

Захира: 1.Содиғи, 4.Имани, 9.Атайя, 17.Аббоси, 30.Ражабзода.

Огоҳлантиришлар: Зотеев 21.