Янгиликлар 2018 йил
17.04.2018 11:52:00

Қиличбозлик. Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиблари номи маълум

Кеча пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Мусобақада ўз ҳудудида кучли 16 нафар қиличбоз қаторига кира олган спортчилар қатнашаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим. Чемпионатнинг биринчи кунида шамшир бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтди.

Эътиборингизга кечаги баҳсларда совриндор бўлган спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Аёллар, шамшир, яккалик

1-ўрин: Малика Ҳакимова (Тошкент)
2-ўрин: Альбина Абдураҳмонова (Навоий)
3-ўринлар: Гулмира Зияева (Фарғона), Жасмина Сувонова (Тошкент)


Эркаклар, шамшир, яккалик

1-ўрин: Олег Соколов (Тошкент)
2-ўрин: Файзулла Алимов (Тошкент)
3-ўринлар: Матвей Кремнев (Тошкент), Жавоҳирбек Нурматов (Андижон)

Бугун шамшир бўйича жамоавий беллашувлар ташкил этилади.