Янгиликлар 2018 йил
17.04.2018 10:37:00

Футбол. Бугун "Локомотив" ОЧЛ плей-офф босқичи йўлланмаси учун майдонга чиқади

Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги сўнгги, 6-тур ўйинини ўтказади. 

Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши кечадиган учрашувда исталган ҳисобдаги ғалаба "темирйўлчилар"ни нимчоракфинал босқичига олиб чиқади. Учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ОФК Чемпионлар Лигаси-2018

Гуруҳ босқичи. 6-тур.
Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00.

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон)

Бош ҳакам: Ко Ҳюнг Жин (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (Жанубий Корея)

Ўйин олдидан ҳар икки жамоа ҳисобида олтитадан очко мавжуд. "Локомотив" мусобақанинг 1/8 финалига чиқиш учун айтиб ўтганимиздек  ғалаба қозониши етарли бўлади. Бошқа ҳар қандай натижа "Зоб Аҳан" фойдасига хизмат қилади. Биз бугунги муҳим баҳсда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.