Янгиликлар 2018 йил
16.04.2018 18:49:00

Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз Италиядаги халқаро мусобақада иккита медаль қўлга киритишди

10 апрель куни Италиянинг Пъиделуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири бошланганди.

Мусобақада дунёнинг 28 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар қаторида ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар ҳам ўз омадларини синаб кўришди. 

Қизлар ўртасидаги 2000 метр масофага ўтказилган жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик Малика Тагматова/Луиза Исломова тандеми финал босқичида маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медални қўлга киритди. 

Эркаклар ўртасида саккиз кишилик қайиқда 2000 метр масофага ўтказилган беллашувларда экипажимиз бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу йўналишда терма жамоамиз шарафини Отамурод Раҳимов, Зафар Усмонов, Исломбек Мамбетназаров, Достонжон Баҳриев, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Шехроз Ҳакимов ва бошқарувчи Толибжон Исобоевлар ҳимоя қилишди.

Бир ҳафта давомида бўлиб ўтган мусобақа бугун якунланди.