Янгиликлар 2018 йил
16.04.2018 16:46:00

Волейбол. Ўзбекистон чемпионатида учинчи тур якунланди

Нукус шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон XXV чемпионатининг учинчи тур баҳслари бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. 

Бугун мусобадаги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди. Олтита жамоа қатнашган мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

12 апрель

СКИФ - "Булунғур" 3:0
"Хоразм" - "Андижон" 0:3
НДПИ - "Жиззах" 3:0


13 апрель

"Булунғур" - "Жиззах" 0:3
СКИФ - "Хоразм" 3:0
"Андижон" - НДПИ 0:3


14 апрель

"Жиззах" - "Хоразм" 3:2
СКИФ - "Андижон" 3:1
НДПИ - "Булунғур" 3:0


15 апрель

"Хоразм" - "Булунғур" 3:0
"Андижон" - "Жиззах" 3:0
НДПИ - СКИФ 1:3


16 апрель

"Андижон" - "Булунғур" 3:0
СКИФ - "Жиззах" 2:3
НДПИ - "Хоразм" 3:0


Учинчи турдан сўнг Чирчиқнинг СКИФ жамоаси 43 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринни 34 очко жамғарган Нукуснинг НДПИ жамоаси банд этган. "Андижон" эса 24 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Чемпионатнинг якуний тўртинчи тури 10-15 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.