Янгиликлар 2018 йил
16.04.2018 14:33:00

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун, 16 апрель куни пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. 

Терма жамоа учун муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилаётган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 243 нафар спортчи иштирок этади. 

21 апрелгача давом этадиган мусобақада эркаклар ва аёллар учта йўналишда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

16 апрель: Шамшир, яккалик

17 апрель: Шамшир, жамоавий

18 апрель: Рапира, яккалик

19 апрель: Рапира, жамоавий

20 апрель: Қилич, яккалик

21 апрель: Қилич, жамоавий

Мусобақада қайд этилаётган натижалар билан Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти орқали таништириб борилади.